Филиал бошқа филиаллардан ҳам ички, ҳам ташқи томондан тубдан фарқ қилади. Ташриф буюрувчилар қулайлиги учун интерьер бир неча зонага бўлинади: оила учун зона, дўстлар даврасида ўтириш учун зона ва тез тамадди қилиб кетишни маъқул кўрадиганлар учун зона.
Асосий эътибор болаларга қаратилган: болалар креслолари, ҳожатхонада махсус стол, шар ва бўяш учун расмлар. Шунингдек, меҳмонлар учун симли ва симсиз қувватлагичлар ҳам кўзда тутилган.
Йил охиригача янги форматда яна бир нечта кафе очиш ва эски филиалларни реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.
Oqtepa Lavash ўз сегментида энг таниқлилардан бири ҳисобланади ва истеъмолчилар орасида юқори баҳоланади.
Бунинг исботи сифатида қатор ютуқларни айтиш мумкин, жумладан, Meal & Drinks Choice Award 2019 бўйича «Энг яхши тезкор овқатланиш кафеси» категориясидаги мукофот.
«Янги Ҳаёт» филиалининг тантанали очилиши 22 октябрь куни соат 17:00 да бўлиб ўтади.
Ҳар бир ташриф буюрувчи учта телевизорлардан бирининг эгаси бўлиш ва супер ютуқ – iPhone 14 Pro ютиб олиш имкониятини қўлга киритади. Шунингдек, меҳмонлар маҳаллий ижрочиларнинг қўшиқларини тинглаш ва стендап-комик Миршакар Файзуллаевнинг ҳазилларига кулишдан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади.
Сайт: oqtepalavash.uz
Instagram: @oqtepalavash.official
Telegram-бот: @oqtepalavash_bot
Реклама ҳуқуқлари асосида