• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 21 октября 2022

Ўзбекистонда келаётган 5 кун ичида ёмғирли об-ҳаво бўлади

Ўзгидромет ўзбекистонликларни нам ҳаво, сўнгра совуқ ҳаво массалари кириб келаётганидан огоҳлантирди.

186
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 22-26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб киради. 

22-26 октябрда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шунингдек:

22 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади;

23 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди;

24 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди;

25 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади.

Қайд этилишича, 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 23-26 октябрь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади.

21-22 октябрь ва 25 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрь ва 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, 26 октябрда баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.

186
0