Поиск
RUUZ

Общество

Қарши ХТБ мансабдорлари салкам 350 млн сўм бюджет пулларини "еб юборганликда" айбланмоқда

Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири қўлга олинган.

235views0replies
0

Қашқадарё вилояти ИИБ

Қашқадарё вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги (329 млн сўм) бюджет маблағлари талон-торож қилинганлик ҳолати юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Тергов ҳаракатлари давомида Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган бўлиб, ҳозирда етказилган моддий зарар қопланганлиги ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давомида тарафларнинг барча важлари тўлиқ ва холисона кўриб чиқилиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Тергов ҳаракатларининг бориши назоратга олинган.
235views0replies
0

Комментарии