• 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 21 октября 2022

Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими қамоққа олинди

Собиқ ҳоким И.Худайбердиев ва бар нечта мансабдорлар давлатга қарийб 20 млрд зарар етказганликда айбланмоқда.

453
0
УзА

Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев ва бир нечта мансабдор шахслар 5 та ҳолат бўйича ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Унга кўра, улар давлатга 19,7 млрд сўм моддий зарар етказганликда айбланиб қамоққа олинган.

Бош прокуратура томонидан мазкур шахсларнинг ҳаракатларида ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятлар аниқланиб, Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев ва бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган.

453
0