Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда мигалка ўрнатиб, қоидабузарлик содир этган Lacetti ҳайдовчиси жазоланди

Қоидабузар ҳайдовчи МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

349views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 20 октябрь куни давлат рақами 01 978 LGA бўлган Lacetti автомашинаси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўри, ҳуқуқбузарлик ҳайдовчи Б.К. томонидан содир этилганлиги аниқланиб қоидабузар ҳайдовчига нисбатан МЖтК нинг 128 прим 5-моддасининг 2-банди (базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди.
349views0replies
0

Комментарии