Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 18 ёшли талаба қиз терроризмда айбланиб, 5 йилга қамалди

Ҳолат интернетда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Суд бунга изоҳ берди.

724views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда 18 ёшли қиз 4 йилга қамалгани, прокурор ҳам суддан енгиллик беришини сўраганида судия унга енгиллик бермагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар судлари изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Д.Ж. Жиноят кодексининг 155-2-моддаси (террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми билан айбли, деб топилган.
Суд қарори билан тегишли моддаларни қўллаб, 4 йил 11 ой 26 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган.
Аниқланишича, Д.Ж террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиш мақсадида яқинларидан хуфиёна тарзда жомадон харид қилган. Унга кийим-кечакларини жойлаштириб, 2022 йил 15 мартда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга эришган. Уларни ўз танишининг уйида яширин равишда сақлаб келган.
Шунингдек, 2022 йил 26 март куни соат 11:00 да “Ўзбекистон-Туркия-Сурия” йўналиши орқали Сурияга бориб, террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш мақсадида ҳаракат қилаётганида фош этилган ва процессуал тартибда ушланган. Суд Д.Ж.ни очиқда қолдириш орқали қайта тарбиялаш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган.
724views0replies
0

Комментарии