Жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 11:55 атрофида Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтган 4К-919 “Жумадан Бешбола” автомобиль йўлида ўлим билан боғлиқ Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар қилди.
Аниқланишича, ҳайдовчи С.А Laсetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Matiz автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида Matiz автомобили ҳайдовчиси Р.Ж ҳамда ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Қ.И воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, Laсetti ҳайдовчиси ҳамда йўловчилари С.Т ва Р.А тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.