• 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 20 октября 2022

Бухорода аёлнинг оёғи ўқотар қуролдан яраланди

Аёл ўтирган автомобилда ўқотар ов қуроли бўлган. У машинага ўтирган вақтида қурол отилиб, аёлнинг болдир суякларини майдалаб ташлаган.

790
0
Бухоро ИИБ

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 19 октябрь куни тахминан соат 09:30 ларда Олот тумани Давлатбой маҳалласида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан Бухоро шаҳрига бориш мақсадида қўшниси бошқарувида бўлган Nexia-3 орқа ўриндиғига ўтираётган. 

Шу вақтда автомашина эгаси томонидан орқа ўриндиқда қолдирилган ўз номига расмийлаштирилган “ТОЗ-20” русумли 20 калибрли 2 нилли ўқотар ов қуроли, қуролни сақлаш ва олиб юриш қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли ўз-ўзидан отилиб кетиб, аёл иккала оёқларининг болдир суяклари очиқ майдаланиб синишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 249-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

790
0