Поиск
RUUZ

Общество

Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик жорий этилди

Бундай ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун 1,5 млн сўмдан 9 млн сўмгача жарима ёки 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

21views0replies
0

UzNews.uz

Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ҳужжатга кўра, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик киритилди.
Моддий маданий мерос объектларига ёзувлар, чизмалар қўллаш ёки уларга зарар етказиш, шунингдек, ушбу объектларини (шу жумладан, уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қадриятини) обрўсизлантирадиган ёки масхара қиладиган ҳаракатларни содир БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима жазоси қўлланилади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олишга ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
21views0replies
0

Комментарии