• 12 011 сум
    -49.13
  • 13 958 сум
    -106.54
  • 148 сум
    -0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 011 сум
    -49.13
  • 13 958 сум
    -106.54
  • 148 сум
    -0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 20 октября 2022

Навоийда ихтисослаштирилган мактаб директори 10-синф қизни урди

Интернетда қиз ҳушини йўқотгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

882
0
Видеодан кадр

Аниқланишича, фуқаро Х.Ж Навоий шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, қизи 2006 йилда туғилган вояга етмаган Ғ.Н.ни Навоий шаҳар 11-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори Ж.Г. уриб тан-жароҳати етказганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари Навоий вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди.

882
0