Поиск
RUUZ

Реклама

UzCanna Сирдарё вилоятида техник каннабис етиштириш бўйича лойиҳа ишга туширади

UzCanna – бу CBD техник каннабиси лойиҳалари билан шуғулланувчи ва Лаос, Таиланд, Туркия ва Мальтада лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланувчи халқаро холдингнинг шўъба компанияси ҳисобланади ҳамда Европа Иттифоқи давлатларида дистрибуция тармоғи ва CBD-маҳсулотларни сотиш лицензиясига эга.

457views0replies
0

Марказий Осиё минтақасига қизиқиш катта, чунки қулай иқлимий шароит ушбу турдаги ўсимликни етиштиришга идеал мос келади. Гап CBD техник каннабиси ҳақида кетмоқда, у «каноб» билан бир хил, тиббий ва фармакологик маҳсулотлар, шунингдек, гигиена ва тери парвариши учун бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда хомашё сифатида фойдаланилади.
Бугунги кунда техник каннабисни энг яхши пахта ўрнини босувчилардан бири ва синтетик материал сифатида билишади.
Ўсимлик фаол равишда иссиқхона газини сарф қила олади, мутахассисларнинг ҳисоблашича, 1 га конопля 4 га ўрмоннинг ўрнини босиши мумкин. Конопля ҳар йили қайта тикланадиган ресурс эканлиги инобатга олинса, унинг экологияга бўлган моҳияти бебаҳо.
Коноплядан бўлган толалар – Ердаги энг мустаҳкам ўсимлик толаси ҳисобланади, ундан каноптола, канат ва полотно билан бир қаторда юқори сифатли кийим, оёқ кийим ва чойшаб ҳам тайёрлашади. Коноплядан бўлган мато гипоаллерген, намли яхши тортиб олади, ундан бўлган кийимлар вақт ўтиб ўз шаклини йўқотмайди, шунчаки юмшоқроқ ва қулайроқ бўлиб қолади.
Ушбу турдаги ўсимлик ва унинг якуний маҳсулоти бўлган CBD мойидаги THC моддасининг миқдори 0.2 фоиздан кам ва бу уни бошқа мақсадларда фойдаланишдан чеклайди. THC асосидаги дори воситалари яллиғланишга қарши ва оғриқ кетказувчи хусусиятларга эга. Шу сабабли CBD мойи асосида фармацевтика компаниялари томонидан кўплаб бузилишлар ва касалликларга қарши дорилар ишлаб чиқилади.
Охирги 5 йилда техник каннабис бозори ундан тиббиёт ва фармакологияда фойдаланишдаги ижобий тадқиқотлар фонида сезиларли даражада ўсди: АҚШ, Канада, Австралия, Португалия, Испания, Греция, Бразилия, Колумбия, Аргентина, Чехия ва Мальта – бу охирги йилда техник каннабисни ишлаб чиқаришга бўлган сармоя сезиларли даражада ўсган давлатларнинг кичик рўйхати.
Ушбу лойиҳа замонавий томчилаб суғориш тизими шарофати билан тўлиқ экологик ҳисобланади, бунда сув сарфи пахта етиштиришдагига нисбатан ўн баробар кам, чунки сув ресурсларига эҳтиёткорлик ва тежамкорлик ёндашув UzCanna компанияси учун муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Хавфсизлик лойиҳасини ишлаб чиқиш учун техник каннабисдан маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштиришдаги хавфсизлик соҳаси бозорида етакчи бўлган халқаро GMP securities компанияси жалб қилинган.
Техник каннабисни етиштириш учун ишлатиладиган уруғ ва генетика БМТ талабларига тўлиқ жавоб беради ва 0.2 фоиздан кам бўлган THC га эга. Якуний маҳсулот ЖССТ нормаларига ва GMP стандартларига тўлиқ мувофиқ бўлади.
Лойиҳа Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги 3000 га ҳудудда амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқаришнинг биринчи йилида юқори технологик жаҳон стандартларига риоя қилинган ҳолда 500 га майдонга экилади, кейин эса 4 йил давомида экин майдони 3000 га гача кенгайтирилади. Лойиҳани ишга туширишга 33 млн доллар бошланғич инвестиция талаб қилинади. Якуни маҳсулотлар линиясини яратиш ва қайта ишлаш учун лаборатория ва юқори технологик завод қурилади ва 200 дан ортиқ иш ўринлари яратилади. Тайёр маҳсулот 100 фоиз ЕИ давлатларига экспорт қилинади.
Реклама ҳуқуқлари асосида
457views0replies
0

Комментарии