Поиск
RUUZ

Общество

Термиз халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Аэропорт янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади.

144views0replies
0

2022 йил 1 ноябрдан 25 декабргача Термиз халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда UZBEKISTAN AIRPORTS Матбуот хизмати хабар берди. 
Қайд этилишича, айни пайтда узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши тўлиқ якунланди. Деярли икки ой муддатда юриш йўлакларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан улаш, шунингдек, янги CAT-I ICAO ёритиш-сигнал тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимларини ўрнатиш бўйича ишларни якунига етказиш режалаштирилмоқда.
144views0replies
0

Комментарии