• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 19 октября 2022

Қашқадарёда беморнинг ўғли шифокорни калтаклади

Шифокор танадаги турли тан жароҳатлари ташхиси билан травматология бўлимига ётқизилган.

279
0
Қашқадарё ССБ

Жорий йилнинг 14 октябрь куни кечқурун Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги шифохоналарнинг бирига Д.О. исмли беморни олиб келинди. Унга гипертония ташхиси қўйилиб, тезкор тиббий ёрдамга киришилди. Соат 21:00 атрофида даво муолажалари давом этаётган пайтда жараёнга халақит бераётган беморнинг 25 ёшлар атрофидаги ўғли ва шифокор ўртасида келишмовчилик келиб чиқди. Оқибатда беморнинг ўғли шифокорни калтаклади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ССБ матбуот хизмати хабар берди.

Шифокор “калла ва бош мия шикастланиши, бош мия чайқалиши, бурун суягининг очиқ синиши, бурун асоси эзилиб, йиртилган жароҳати, юқори жағ ўнгдан қозиқ тишнинг травматик синиши, иккала қовоқ- бурун асоси гематомалари” ташхиси билан травматология бўлимига ётқизилган.

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

279
0