Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқанддаги ЙТҲда ҳайдовчи ва 3 кунлик чақалоқ вафот этди

Spark автомашинаси ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган.

306views0replies
0

ств

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Жомбой туманидаги 4К-502 Ширинкент-Ғазира автомобиль йўлининг 10 километрида ўлим билан боғлиқ Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Унга кўра, Spark автомашина ҳайдовчиси Н.Н. йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетиши натижасида Nexia автомашинаси билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ натижасида Spark автомобили ҳайдовчиси  Н.Н. ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Шунингдек “Neхia” автомашинаси йўловчилари Т.Ф. ва вояга етмаган фарзанди Б.Р.лар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига ётқизилган. Афсуски кўрсатилган ёрдамларга қарамай чақалоқ шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ушбу модданинг 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддасига асосан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
306views0replies
0

Комментарии