Жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 08:55 атрофида Қоракўл тумани, Қуйи хўжалар қишлоғида яшовчи Н.Р.нинг уйида газ чақнаши содир бўлди. Натижада вояга етмаган 2014 йилда туғилган Ж.С 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.