Поиск
RUUZ

Происшествия

Навоийда 3-қаватдан ўзини ташлаган эркак юзасидан қўшимча маълумот берилди

54 ёшда бўлган марҳум ўз жонига қасд қилишдан аввал шифохонада даволанаётган бўлган.

492views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Навоийда эркак поликлиника биносининг 3-қаватидан ўзини ташлагани ҳақида хабар бергандик. ССВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йил 16 октябрь куни соат 14:10 лар атрофида Навбаҳор туманида яшовчи (Кармана туманида доимий рўйхатда турган) 1968 йилда туғилган С.С. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига бош оғриғи, бош айланиши, умумий қувватсизлик шикоятлари билан мурожаат қилиб келган. Беморнинг сўзларига кўра, унда шифохонага келишидан 30 дақиқа аввал кўчада тутқаноқ хуружи кузатилган.
Текширувлар натижасида, С.С.га “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош энса соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ва тутқаноқ хуружи” дастлабки ташҳиси қўйилган.
Шундан сўнг, у муассасанинг нейрохирургия бўлимига ётқизилиб, белгиланган стандартлар бўйича тиббий текширувлардан ўтказилган ва зарур муолажаларни олган.
Шунингдек, бугун, 18 октябрь беморда куннинг биринчи ярмида юқори диагностик — МСКТ текшируви ўтказилиб, унинг бош мия соҳасида органик ўзгаришлар аниқланмаган. Бироқ 18 октябрь куни соат 15:00 лар атрофида бемор С.С. 3-қаватдаги 2-палата деразасидан номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаб, вафот этган.
Бош прокуратура хабарига кўра, ўрганишда марҳум ичкиликка ружу қўйганлиги сабабли яқин қариндошлари билан ўзаро келишмовчилиги мавжудлиги аниқланди.
Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқланмоқда.
492views0replies
0

Комментарии