Маълум қилинишича, ўқувчилар ўтирган синфхонада болалар томонидан пақилдоқ портлатилган. Шундан сўнг, мактаб директори келиб ўқувчилардан бирининг қулоғига шапалоқ туширган.
Жароҳатланган ўқувчи шифохонага олиб борилган. Шифокорнинг айтишича, боланинг қулоқ пардаси тешилган.
Мактаб болаларининг айтишича, пақилдоқ мактаб ошхонасидан сотиб олинган.
"Ҳозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади вилоят ИИБ хабарида.