Поиск
RUUZ

Экономика

ОТБ Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрини ривожлантириш учун $59 миллион ажратади

COVID-19 ва иқлим ўзгаришларига заифлиги туфайли орқада қолган шаҳарлар — Жиззах, Ховост, Хива ва Янгиерга ёрдам кўрсатилади.

144views0replies
0

Архив фото

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг тўртта ўрта шаҳарларида турмуш шароити ва иқтисодий рақобатбардошлигини яхшилаш учун 59 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.
Интеграциялашган шаҳарсозлик лойиҳаси COVID-19 пандемияси ва иқлим ўзгаришига заифлик туфайли ўсиш суръатлари камайган Жиззах, Ховост, Хива ва Янгиер шаҳарларида коммунал инфратузилма ва хизматларга стратегик инвестицияларни қўллаб-қувватлайди.
“Интеграциялашган, иқлимга чидамли шаҳар ривожланиши ўрта шаҳарларнинг иқтисодий рақобатбардошлигини ошириши, уларда яшовчи одамларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаши мумкин. ОТБ лойиҳаси инновацион ечимларни қўллайди ва бу шаҳарларнинг тезроқ тикланишига ёрдам бериш учун институционал салоҳиятни мустаҳкамлайди”, - деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.
Лойиҳа яшил инфратузилмани ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди, жумладан, Ховосдаги кўп функцияли жамоатчилик маркази ва яшил хиёбонга эга янги жамоат боғи, шунингдек, Хивада Ўзбекистонда Ипак йўлига бағишланган биринчи рақамли музей жойлашган икки қаватли ташриф буюрувчилар маркази.
Шунингдек, Жиззахда экологик тоза сувни тежовчи технологиялар билан сув тармоқларини ривожлантириш ва барча тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлайди.
Бундан ташқари, ОТБ тўртта шаҳарда барқарорлик, самарадорлик ва хизматлар кўрсатишни яхшилаш учун салоҳиятни ривожлантириш дастурини тақдим этади. Банк Рақамли музей учун Юқори технологиялар жамғармаси томонидан биргаликда молиялаштириладиган 500 000 АҚШ доллари миқдоридаги грантни бошқаради.
144views0replies
0

Комментарии