• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 17 октября 2022

Тошкентда юк машинаси, автобус ва енгил автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юк автомашинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келгани сабабли ушбу Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

285
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 13:30 атрофида Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида “МАN” юк автомашинаси, “МАN” автобус ва Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.

М.Н. бошқарувидаги “МАN” юк автомашинаси (тиркамали) Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, тормоз тизимида носозлик пайдо бўлиши натижасида ҳайдовчи томонидан “МАN” юк автомашинасини тўхтатишни имкони бўлмаганлиги сабабли, олдинда шу йўналишда ҳаракатланиб келиб, Фарғона йўли кўчаси “HAVAS” супермаркети биноси қаршисидаги, “Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойи”да светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган А.Ф. бошқарувидаги “МАN” йўловчи ташувчи автобуснинг орқа чап қисмига келиб урилган.

Ушбу ЙТҲ натижасида “МАN” юк автомашинасини кабина қисми маҳкамланган жойидан узилиб ерга тушиш натижасида, сирпаниб бориб светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Д.Г. бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасига урилиб шикаст етказган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

285
0