Поиск
RUUZ

Реклама

«Фақат ўзбекистонликлар тушунади»:  Payme'да VISA виртуал картасининг муқовасини танлаш имконияти пайдо бўлди

Муқова вариантлари — ўзбекистонликларнинг болалик ҳақидаги илиқ хотира ва соғинчларини, шунингдек, уларга қадрдон ва таниш образларни гавдалантиради.

54views0replies
0

Уйга кўп меҳмон келган вақтда, даҳлиздаги оёқ кийимлари, ёзда ўйин-кулгига айланиб кетадиган гиламни чўтка ўрнига пиёла билан ювиш, жазирамадан қутилишда ёрдам берадиган сершох узум ва ҳар бир уйдаги кўрпачалар уюми – буларнинг барчаси кўплаб ўзбекистонликлар учун илиқ болалик хотиралари.
Payme да бу лойиҳа ишга туширилиши билан, мамлакатдаги энг машҳур тўлов иловаларидан бирининг фойдаланувчилари ўз Payme VISA виртуал карталари учун ўзлари муқова танлаш имкониятига эга бўлишади.
Кўрпачалар тахмони. Кўрпача — ўзбекистонликлар маданиятининг алоҳида феномени. Бу буюм жуда универсал ҳисобланади: унда ухлаш ёки уни дастурхон атрофига тўшаш мумкин. Шунингдек кўрпача бўлажак келинчак сарпосининг ажралмас қисми. Кўпчилик бувижонлар ва онажонларнинг ҳар ёзда кўрпачани қайта қавишларини яхши эслашади: улар ўтириб ва ёпишиб қолган пахтани кўрпачадан чиқариб, янгилардилар, кўрпача жилдларини эса қайтадан тикардилар. Ҳатто янги уйларга кўчайотганда ҳам ҳақиқий ўзбекистонлик ўзи билан бир нечта кўрпачани олиб боради – ахир, тўсатдан меҳмонлар келиб қолсачи?
Ёпган нон орасидаги кабоб. Кўпчиликка бу миллий стрит-фуднинг мазаси таниш. Талабалар танаффусларда нон кабоб билан тамадди қилишади ва у кўп соат давом этадиган сайллар ёки бозор қилиш пайтларида тўлақонли тушлик ўрнини жуда зўр босади.
Пиёлага сиқилган ўсма. Қошга ўсма қўйиш – бу бувижонлар ва онажонларимиздан ўтиб келаётган анъана. Одатда ўсмани одамлар ўз ҳовлиларидан териб оладилар ва пиёлани тўнкариб сувини сиқадилар. Ўсмани чўп ёрдамида қошга қўядилар.
Муқовалар орасида шунингдек: дарвоза олдида турган велосипед, ҳовлиларда осилиб турган узум, қурт, бутилкада тайёрланган олча компоти, елпиғич, уйга киришдаги пойабзаллар ва варрак бор. Ва Payme VISA ҳар бир ўзбекистонликнинг юрагидан жой оладиган муқовани танлаш имкониятини ҳадя қилади.
Payme VISA учун ўзингизнинг муқовангизни танлаш учун қуйидагиларни бажариш зарур:
1. Иловага кириш ва «Менинг карталарим» бўлимида VISA картани танлаш
* Агар сизда ҳали Payme VISA виртуал картаси бўлмаса, сиз уни бир неча оддий уринишда очишингиз мумкин.
2. Қалқиб чиқувчи дарчадаги «Карта созламалари»га босинг
3. Муқовани танланг ва «тайёр»га босинг
Payme Virtual VISA имкониятлари билан қуйидаги ҳавола бўйича батафсил танишиш мумкин.
Payme иловасини iOS ва Android да юклаб олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида
54views0replies
0

Комментарии