Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланган – аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати раҳбари Садоқат Аллаберганова UzNews.uz'га маълум қилди.
Доимий яшаш жойига эга бўлмаган судланувчи бир неча йиллар давомида жабрланувчининг уйида ижарада яшаб келган. Жабрланувчи судланувчининг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғининг таниши бўлган.
Жорий йилнинг 26 май куни соат 22:30 атрофида ўзига таниш бўлган аёл судланувчининг фарзандларини олиб, қўшни хонага ухлашга киришади. Судланувчи аёл жабрланувчи эркак билан ёлғиз қолиб спиртли ичимлик устида ўзаро тортишиб қолишади. Жанжал натижасида маст ҳолатда бўлган аёл жабрланувчи кароватида маст ҳолатда ётганидан фойдаланиб, уни ошхона пичоғи билан пичоқлайди. Жабрланувчининг нафас олмаётганига ишонч ҳосил қилгач, судланувчи аёл кўчага чиқади ва ошхона пичоғини уй яқинидаги жарликка улоқтирган.
Тахминан 30-40 дақиқалардан сўнг судланувчи ижара уйда бўлган таниш аёлни уйғотади ва у судланувчининг фарзандлари билан уйни тарк этади. Судланувчи эса қўшнилари ёрдамида ҳуқуқ тартибот органи ходимларини чақирган. Мақсад эса ҳуқуқ тартибот орган ходимларини содир этган оғир жиноятидан чалғитиш бўлган.
Суд ҳукмига кўра судланувчи ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Белгиланган жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.
ЖКнинг 96-моддасига биноан жазони ўташ жойида алкоголизмдан мажбурий даволаш белгиланди. Судланувчидан жабрланувчининг вакили фойдасига 3.500.000 сўм моддий зарар ундириш белгиланди.