Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафта совуқ ҳаво бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

345views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, душанба куни Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари Ўзбекистонга кириб келади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кун давомида, Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида эса кечга томон бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати +20…+25 даражадан ошмайди.
Сешанба куни жанубий марказий ва шарқий ҳудудларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Республика бўйлаб шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонли кузатилиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даражагача пасаяди.
Чоршанба куни республиканинг аксарият қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлади. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5…+8 даражагача, шимолда баъзи жойларда 0…-2 даражагача пасайишда давом этади. Кундузи ҳаво +13…+18 даражагача исийди.
Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси минимал даражага етиб, +3...+5 даража илиқ, кундузи +17...+22 даражагача кўтарилади.
345views0replies
0

Комментарии