Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиноят кодексига фуқаронинг банк ҳисобварағидан унинг розилигисиз пул ечиб олиш тўғрисида модда киритилмоқда

Бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

118views0replies
0

UzNews.uz

Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодекси 192-12-модда билан тўлдирилмоқда. Гап жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки ҳисобдан чиқариш, ва ортиқча ундирилган пул маблағларини жисмоний ва юридик шахсларнинг биринчи талабига асосан қайтармаслиги ҳақида бормоқда. 
Қонун лойиҳасида мазкур ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш назарда тутилмоқда.
Ўша ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, агар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, БҲМнинг 500 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
118views0replies
0

Комментарии