Аввалроқ, 3 нафар эркак қўшиқ қўйгани ва улардан бири эса кийимларини ечиб ўйинга тушганини видеога олгани видеоси тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан текширув амалга оширилиб, видеодаги эркаклар шахсига аниқлик киритилган.
“Кайипчиликда ярим-яланғоч бўлиб видеога тушганмиз. Сизлардан узр сўрайман. Бошқа бундай қилмайман”, - дейди ўйинга тушган эркак.
Қайд этилишича, "ТикТоккер"бундан аввал ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган. Суд мазкур 3 нафар эркакка 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.