Поиск
RUUZ

Происшествия

Қаршидаги манзил колониясидан маҳкум қочиб кетди

ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти ҳолат юзасидан маълумот берди.

356views0replies
0

UzNews.uz

ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қаршидаги 4-минтақавий ҳудуд 35-сон манзил колониясида Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) бўйича жазо муддатини ўтаб келган маҳкум П.З. 2022 йил 15 октябрь куни соат 18:00 ларда колония ҳудудида йўқлиги аниқланган. 
Қидирув жараёнида маҳкум П.З. рухсатсиз чиқиб кетганлиги ва 20:35 да манзил муассаса ҳудудидан ташқарида эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан маҳкум П.З. нинг ушбу тартиббузарлигига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда.
356views0replies
0

Комментарии