Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Better Cotton Initiative ваколатхонаси очилади

BCI H&M, Gap, IKEA, Levi Strauss, Zara, Hugo Boss, Adidas, Puma ва бошқалар каби дунёдаги энг йирик брендларнинг "пахта даласидан сотилишигача" ишлаб чиқариш жараёнини сертификатлайди.

158views0replies
0

Сенат

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева Better Cotton Initiative (BCI) нодавлат нотижорат ташкилоти менежери Рэйчел Бэккет билан учрашди.
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кенг кўламли ишлар натижасида ўзбек пахтасига қўйилган бойкот қилингани таъкидланди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Better Cotton Initiative ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон пахта кластерлари учун халқаро стандартларни жорий этиш, уларнинг лицензиялаш талабларига мувофиқлиги ва биринчилар қаторида маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларини кузатиш тизимини жорий этиш бўйича келишувга эришилди. Томонлар, шунингдек, яқин вақт ичида Тошкент шаҳрида BCI ваколатхонасини ташкил этишга келишиб олишди.
BCI бутун ишлаб чиқариш жараёнини "пахта даласидан тортиб то сотишгача" сертификатлайди. Ташкилотнинг H&M, Gap, IKEA, Levi Strauss, Zara, Hugo Boss, Adidas, Puma ва бошқалар каби мингдан ортиқ мижозлари бор.
158views0replies
0

Комментарии