Поиск
RUUZ

Криминал

Жиззахда ҳамшира ҳамкасбларини алдаб, уларнинг номига қарийб 70 млн сўм кредит олди

Ҳамшира ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

235views0replies
0

UzNews.uz

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ҳамшираси, Жиззахлик маҳалласида яшовчи Л.А. бир неча ҳамкасбининг ишончига кириб, уларнинг номига турли банклардан кредит расмийлаштириб олган, дея хабар бермоқда ИИВ Ахборот хизмати.
Унга кўра, Шароф Рашидов туманида яшовчи Л.Э.нинг номига 10 миллион сўм, Г.Р.нинг номига иккита банкдан 38 миллион сўм, Т.Б.нинг номига 11 миллион сўм ва Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласида яшовчи Г.Ж.нинг номига эса 16 миллион сўм кредит олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
235views0replies
0

Комментарии