ЎзА берган хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, "Наманган-Нанай" йўналиши бўйлаб Янгиқўрғон тумани ҳудудида ҳаракатланаётган, 1991 йилда туғилган маҳаллий фуқаро бошқарувидаги Cobalt тўхтатилди.
Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 200 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, мазкур фуқаро ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган қирғизистонлик нотаниш шахслар билан ўзаро тил бириктириб, ушбу жуда кўп миқдордаги хорижий валютани ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.