Поиск
RUUZ

Общество

UNICEF: Мактаб ўқувчиларининг 10 фоиздан кўпроғи ижтимоий мулоқот етишмаслигини бошдан кечиради

Ўзбекистонда илк бор ўсмирларнинг руҳий саломатлиги бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари эълон қилинди.

145views0replies
0

UNICEF

UNICEF томонидан ўтказилган тадқиқотда республиканинг барча 14 вилоятидан 299 та мактабдан 22 854 нафар ўқувчи иштирок этди. 
Тадқиқот натижаларига кўра, ўқувчиларнинг 10 фоиздан кўпроғи билан ижтимоий мулоқот мавжуд эмас ва ажратиб қўйишлардан азият чекишади, жумладан, ҳар 10 та ўқувчидан биттасида мактаб билан боғлиқлик ҳисси йўқ (8,7 фоиз), янада кўпроғи ўзини мактабнинг бир қисми сифатида кўрмайди (13,1 фоиз) ёки синфда ўзини ёлғиз сезади (16,7 фоиз).
Шунингдек, тақдим этилган далилларга кўра, республикадаги бирламчи бўғин соғлиқни сақлаш ходимлари (учдан икки қисмидан кўпи) стресс, ўткир безовталик, умидсизлик, чарчоқ, руҳий тушкунлик ва депрессияни бошдан кечиради.
Шу боис UNICEF томонидан бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари учун рақамли платформа ҳам тақдим этилди. У иш ҳажми ва стресснинг кўпайиши натижасидаги чарчашнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун муҳим бўлган психологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.
145views0replies
0

Комментарии