Поиск
RUUZ

Общество

“Тошшаҳартрансхизмат” тасарруфига янги автобуслар топширилди

Автобуслар 38-46-47-83 ва 91-сонли йўналишларда фаолият кўрсатади.

374views0replies
0

“Тошшаҳартрансхизмат”

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ва "TRUCK AND BUS TRADE GROUP " МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан катта сиғимли "MAN A22 CNG" русумли автобусларнинг дастлабки 10 донаси ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар транспорт матбуот хизмати.
Ушбу катта сиғимли янги автобуслар қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатиш учун бириктирилди:
2 донаси 38-сонли "Олчазор маҳалласи - Ўзбекқишлоқмаш заводи" автобус йўналишига;
2 донаси 46-сонли "Бирлик мавзеси - РЕТ заводи" автобус йўналишига;
2 донаси 47-сонли "Дўстлик-2 мавзеси – Гулобод кўчаси" автобус йўналишига;
2 донаси 83-сонли "Юнусобод мавзеси 6-даҳа – Экскаватор заводи бекати" автобус йўналишига;
2 донаси 91-сонли "Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Кўкча масжиди бекати" автобус йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатади.
374views0replies
0

Комментарии