Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани собиқ “Toshissiqquvvat” ДУК ҳозирда “Veolia Energy Tashkent” ХК МЧЖ туман бошқармаси техник инспектори Б.Ж. 400 АҚШ доллари пора билан ушланди дея хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.
Аниқланишича, бошқармас техник инспектори фуқарога хонадонида иссиқ сув истеъмоли учун мавжуд бўлган 6,2 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш ҳамда қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида электрон маълумот тайёрлаб беришни ваъда қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, техник инспектор айтилган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.