Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада ҳайдовчи ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, у билан жанжаллашди

Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.

89views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Москвич” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг йўл-патруль хизмати инспекторини ҳақорат қилаётган ҳолати акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни ЙПХ инспектори сафдор А.Икромов А373-“Тошкент-ОШ” автомобиль йўлининг Ёзёвон тумани “Сойбўйи” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган қисмида хизмат олиб бораётган вақтида “Москвич” ҳайдовчиси йўл ҳаракат қоидасини бузиб, транспорт воситасининг олд ўриндиғига 12 ёшга тўлмаган фарзандини ўтқазиб олганлиги сабабли тўхтатган. 
Инспектор томонидан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилаётган пайтда, ҳайдовчи ходимни турли ноўрин сўзлар билан сўкиб, ҳақорат қилган.
Ҳозирда ҳайдовчи И.Книнг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо беришлик учун Ёзёвон туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
89views0replies
0

Комментарии