• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 14 октября 2022

Самарқандда Lacetti ЙТҲга учраши натижасида 5 киши ҳалок бўлди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи автомобилни 140 км/соат тезликда бошқарган. Икки нафар эркак ва уч нафар аёл вафот этди.

660
0
Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, 13 октябрь куни соат 19:00 да М-37А айланма автомобиль йўлининг 37-километрида 30 ёшли Ж.М. ўз бошқарувида Lacetti’да Тошкент—Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратиб турган металл тўсиққа тўқнашган. 

Оқибатда, ҳайдовчи Ж.М., йўловчилар 25 ёшли Ё.У., 41 ёшли Р.Э., 44 ёшли А.У. ва 34 ёшли М.Ғ. тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

660
0