Поиск
RUUZ

Реклама

Дунёнинг энг муҳим спорт воқеаларини энди Beeline TV иловасида томоша қилиш мумкин

Beeline TV ўз хизмати доирасида бутун дунё бўйлаб спорт мусобақаларини трансляция қилишни бошлайди.

56views0replies
0

2022 йилнинг октябрь ойида Setanta Sports обунаси асосий футбол ва хоккей лигалари ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган икки телеканални ўз ичига олди.
Шунингдек, пакетга UFC (жанг санъати), Профессионал теннисчилар уюшмаси (катта теннис) турнирлари ва бошқа оммабоп спорт турларининг трансляциялари киради.
«Ўзбекистон аҳолиси спорт мусобақаларини жуда яхши кўришларини ва Beeline TV телеканалининг турли ўйинлар кўрсатувлари кўплаб томошабинларни йиғишини биламиз. Фойдаланувчиларимизга ҳордиқ чиқариш учун янада кўпроқ имкониятлар яратиш мақсадида биз асосий спорт каналларидан бири Setanta Sports билан музокаралар олиб бордик. Энди бизнинг Beeline TV иловамизда фойдаланувчи исталган қулай жойда, масалан, Англия Премьер-лигаси ўйинларини 24 соат ичида жонли ёки ёзиб олинган ҳолда томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Иккита сомса нархи эвазига бир ой давомида асосий спорт тадбирларини томоша қилиш фойдали ечимдир», - деди Beeline Uzbekistan’нинг дижитал технологиялар бўйича директори Тилек Ахматов.
Beeline TV иловасида iOs/Android/SmartTV учун кўрсатувлар барча Beeline абонентлари учун мавжуд бўлиб, обуна нархи ойига 14 999 сўмни ташкил қилади. Хизмат ва обуна шартлари ҳақида батафсил маълумот Beeline TV сайтида.
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 7 мамлакатда 220 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.3 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Реклама ҳуқуқлари асосида
56views0replies
0

Комментарии