Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида $1,4 млн эвазига 16 гектар ер олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Уч нафар шахс МЧЖ номига "Ангрен" ЭИЗдан 16 гектар ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

51views0replies
0

Видеодан кадр

Оҳангарон шаҳрида Тошкентда яшовчи 1955, 1976 ва 1979 йилларда туғилган 3 нафар шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркорнинг 300 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Аниқланишича, улар тадбиркорнинг ишончига кириб, Оҳангарон туманида жойлашган "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 16 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали у раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млн 400 минг АҚШ доллари талаб қилишган ва 300 минг АҚШ долларини олдиндан бериши кераклигини айтишган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
51views0replies
0

Комментарии