Поиск
RUUZ

Общество

“Тегирмон” гуруҳи конларидан “Сомонтепа” конигача 48 км узунликдаги газ қувурини қуриш лойиҳасига старт берилди

Бу билан ”Тегирмон гуруҳи” конларидан кунлик 200 минг куб.м қўшимча газ қазиб олинади ва газни Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиб бериш имкониятлари янда оширилади.

230views0replies
0

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида куз-қиш мавусимини беталофат ўтказиш, соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича қилинган ишлар ҳолатини ўрганилди.
Бундан ташқари, жамиятга қарашли углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури ҳамда геолого-техник тадбирлар доирасида қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.
Ўрганиш ишлари давомида, “Тегирмон” гуруҳи конларидан “Сомонтепа” конигача 48 км узунликдаги газ қувурини қуриш лойиҳасига “старт” берилди.
“Тегирмон” гуруҳи конларидан қазиб олинаётган газни узатиш тизими барқарорлигини таъминлаш, газ қазиб чиқаришни ошириш ва “Янги Алат”, “Олтинкўл”, “Янги Тегирмон” каби истиқболли майдонларида олиб борилаётган геологик-қидирув ишларини инобатга олган ҳолда ушбу қувурни қурилиш ишларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Техник ечимга асосан ички имкониятлардан, яъни “Сомонтепа” конидан 33 км қувурларни демонтаж қилиб олиб бориш ва Муборак газни қайта ишлаш заводи базасидан ажратилган 15 км қувурларни қурилиш майдонига етказиб бериш, қувурларни пайвандлаш ишларига қўшимча ишчи кучи ва махсус транспорт воситаларини сафарбар этиш бўйича “Нефтгазмонтаж” МЧЖ, Муборак бошқармаси ҳамда тегишли департамент раҳбарларига алоҳида вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу қувурни ишга тушириш билан “Тегирмон гуруҳи” конларидан кунлик 200 минг куб.м қўшимча газ қазиб олинади ва янги истиқболли майдонлардан қазиб олинадиган газни Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиб бериш имкониятлари янда оширилади.
Шундан сўнг “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Денгизкўл” конида бўлиб у ерда “Enter Engeeniring” компанияси томонидан қурилаётган сиқув компрессор станцияси 2-навбатида синов муддатига ишга туширилган ГПА-100 газ ҳайдаш агрегатининг иш фаолияти ва ГПА-200 газ ҳайдаш агрегатида олиб борилаётган якуний созлаш (пуско-наладка) ишлари билан танишиб чиқилди.
Ушбу сиқув компрессор станциясини ишга тушириш билан кондаги мавжуд захираларни янада ўзлаштириш ва кунлик қўшимча 1 млн куб.метр табиий газ қазиб чиқаришни оширишни ҳисобга олган ҳолда лойиҳани қисқа муддатда тўлиқ қувватда ишга туширишни тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Шу ерда Муборак бошқармасида углеводородлар қазиб чиқариш бўйича 2022 йил ўтган даврида амалга оширилган ишлар муҳокамаси ўтказилиб, белгиланган режа кўрсаткичларинин бажарилишини таъминлаш учун йил охиригача бурғилашдан 12 та қудуқларни ишга тушириш, 21 та қудуқларда мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш ва 2 та технологик объектларни ишга тушириш тадбирларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ўтказилган сайёр йиғилишда, Бошқарув раиси ўринбосарлари, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбари, масъул департамент раҳбарлари ҳамда пудратчилар ҳисобот тингланди ва қилинган ишлар муҳокамаси ўтказилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган 9 ойида бошқармада геолого-техник тадбирлар доирасида 23 та янги ишлатиш қудуқлари бурғиланди, 260 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилди ва 7 та технологик объектлар ишга туширилди.
Ушбу тадбирлар ҳисобидан 2022 йилнинг январ-сентябрь ойларида қўшимча 856,7 млн куб метр газ ва 16,8 минг тн газ конденсати қазиб олишга эришилди.
Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Тегирмон” конига қарашли бурғилаш қудуқларда ҳам бўлишди ва амалга оширилаётган ишлар, ишчи-ходимлар учун яратилган шароит ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳолати ўрганилди. “Янги Олот” 2-сонли қудуғида ҳам бажарилатган ишлар жойида ўрганилиб, мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида ушбу ҳудудда 9 та янги – “Тегирмон” ва “Ғарбий Тегирмон” конларида 2 тадан излов-қидирув ва 2 тадан ишлатиш қудуқлари, шунингдек, “Янги Алат” конида 1 та излов-қидирув қудуғи бурғиланди ва қурилиш билан билан тугатилди.
2022 йилнинг ўтган даври мобайнида эришилган энг асосий ютуқлардан бири бажарилган геология-қидирув ишлари натижасида ушбу ҳудудда “Янги Алат” – янги газконденсат конининг очилиши бўлди.
230views0replies
0

Комментарии