• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 14 октября 2022

Самарқандда автобус ҳайдовчиси ҳамкасбини босиб кетди

Икки ҳайдовчиларнинг ўзаро жанжали аянчли ўлим билан тугади.

546
0
Видеодан кадр

2022 йил 13 октябрь куни соат 08:10 ларда Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида иккита автобус ҳайдовчисининг ўзаро жанжали аянчли якун топди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчилардан бири иккинчи ҳайдовчи бошқариб келаётган автобуснинг эшигига осилган. 

Ҳайдовчи эса автобусни тўхтатмасдан, аксинча тезликни оширган. Шу пайтда автобус эшигига осилиб келаётган ҳайдовчи тушиб кетган. Ҳаракатланаётган автобус уни босиб ўтиб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Оқибатда, биринчи автобус ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

546
0