Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, Шеробод туманининг Қўрғон маҳалласида яшовчи, Т.Диёра (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи, Д.Жавоҳир 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар унга уйланишини айтиб, жами 100 млн сўмлик нарса буюмларини ўзлаштириб кетганлигини билдирган.
5 октябрь куни Д.Жавоҳирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.