• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 13 октября 2022

Тошкент вилоятидаги боғча болалари оммавий заҳарланди

Текширув натижаларига кўра, МТТда санитария-гигиена талабларига тўлиқ амал қилинмаётгани, таомларидан, ошхона анжомлари юзаларидан бактериялар аниқланган.

13 октября 2022
305
0
UzNews.uz

Санэпидхизмат Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 8-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 23 нафар тарбияланувчиси кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши, тана ҳароратининг (37-39 даража) кўтарилиши ва томоғида оғриқ шикоятлари билан мурожаат қилишган.

Шифокорлар кўригидан сўнг, улардан 15 нафарига “Ўткир респиратор инфекция. ЎРИ. Функционал диарея” бирламчи ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган. 8 нафарига эса кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамдан кейин қониқарли аҳволда (ота-оналари шифохонага ётқизишдан бош тортишган) уйларига рухсат берилган.

Ўтказилган муолажалардан кейин аҳволи яхшиланган барча беморларга 2 октябрга қадар уйларига рухсат берилган.

Беморлардан олинган намуналарнинг таҳлиллари натижаларига кўра, улардан 3 нафарида Shigella dysenteriae sonnei бактериялари аниқланди.

Қайд этилишича, МТТ ичимлик ва оқова сув тизимлари, ошхона анжомлари, ҳаво сўрувчи вентиляция тизими, ҳожатхоналар санитария-гигиена талабларига тўлиқ амал қилинмаётгани аниқланди.

Бундан ташқари, МТТда фаолият юритаётган ходимлардан 4 нафари тиббий кўрикдан ўтмаган. МТТда таомлари (суткалик намуналар) ва озиқ-овқат маҳсулотлари, ошхона анжомлари ва юзаларидан олинган намуналарда ичак таёқчалари гуруҳига мансуб бактериялар (ИТБГ) аниқланди.

8-МТТнинг иш фаолияти йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилган ҳамда МТТ директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

13 октября 2022
305
0