Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятидаги банкоматларга 3 нафар ҳарбий хизматчи ҳужум қилди

Ҳолат бўйича Бош прокуратура маълумот берди.

623views0replies
0

Яндекс / Иллюстрация

“KAPITALBANK”нинг Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган банкоматларига ИИВга қарашли қоровул қўшинларининг уч нафар ходими ҳужум қилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 26 сентябрь куни Чирчиқ ҳарбий прокуратурасига Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми “в” банди билан қўзғатилган жиноят иши келиб тушган ва шу йилнинг 27 сентябрь куни куни жиноят иши иш юритувига қабул қилинган.
“KAPITALBANK” Мирзо Улуғбек филиали раҳбари 2022 йил 24 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, мазкур аризада шу йилнинг 15 сентябрь куни “KAPITALBANK”га тегишли бўлган, Чирчиқ шаҳар 9-кичик ноҳия ҳудудида жойлашган “HAVAS” савдо мажмуаси олдига ўрнатилган банкоматга ҳамда 2022 йил 20 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар Амир Темур шох кўчасида жойлашган “HAVAS” савдо мажмуаси олдига ўрнатилган банкоматга номаълум шахслар томонидан бузишга уринганлиги аниқланганлиги баён этилган. Банкоматларга ҳужум қилган шахслар у ердан ҳеч нима олишолмаган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноят шартнома асосидаги 3 нафар ҳарбий хизмат оддий аскарлари томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Жиноят иши тергови давомида 3 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, 1 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
623views0replies
0

Комментарии