Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда қабулига кирган келинни ўпиб, унга тегажоғлик қилган мулла 10 суткага қамалди

Келиннинг соғлиғида ўзгаришлар бўлгани учун қайнотаси уйига муллани чақирган.

824views0replies
-1

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида аёлга тегажоғлик қилган мулланинг суд иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, судланувчининг ҳаракатларидан арз қилган келин соғлиги ёмонлашгани учун қайнотаси муллани чақирган. Эскичиликдан сўраб, келинини даволашни сўраган. Эркак алоҳида хонада у билан ёлғиз қолдиришларини айтиб ҳаммани хонадан чиқариб юборган ва бу орқали уйдаги ёвуз руҳларни чиқаришни ваъда берган.
"Ўша пайт бошимда оғриқ бор эди. Ҳар замонда қўрқяпман, деб муллага айтдим. Бу киши мени ўқиди. Ота-онамни олдида яхши муомала қилиб ўқиди. Уйдагилар чиқиб кетишганидан кейин қизим, жоним, асалим деб мени қучоқлади. Шундай қилиб ўқиса керак деб ўйладим. Кейин бемалол ўпди. Сени араб тили мактабига киргизаман ва ҳар куни кечқурун уйимизга борасан. Буни қайнонанг ҳам қайнотанг ҳам хўжайининг ҳам билмасин деб айтди мулла", — деди жабрланувчи аёл.
Мулла тегажоғлик қилгани бўйича келин ички ишларга арз қилган. Бироқ, судланувчи инспекторнинг талабига бўйсунмай терговга келишдан бош тортган. 47 ёшли мулла аввал ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган.
Суд ҳукмига кўра, мулла МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларнинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга МЖтКнинг 183-моддаси билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 194-модданинг 1-қисми билан БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
824views0replies
-1

Комментарии