Поиск
RUUZ

Туризм

Wizz Air авиакомпанияси Абу-Дабидан Самарқандга қатновларни йўлга қўяди

Авиақатновлар 13 декабрдан бошланади ва ҳафтада икки марта амалга оширилади.

73views0replies
0

Wizz Air Abu Dhabi ультра паст тарифли миллий авиакомпанияси Абу-Дабидан Самарқанд шаҳрига аваиқатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, парвозлар 2022 йил 13 декабрда бошланади ва ҳафтада икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Чипталар аллақачон wizzair.com сайтида ва авиакомпаниянинг мобиль иловасида сотилмоқда.
Абу-Дабидан Самарқандга авиачипта нархи 90 доллардан, Самарқанддан Абу Дабига ҳам 90 доллардан бошланади.
73views0replies
0

Комментарии