Қайд этилишича, 35 давлат, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Жазоир, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Боливия, Куба, Мўғулистон, Таиланд, Лаос, Жанубий Африка Республикаси, Марказий Африка республикаси, Конго ва бошқа Африканинг Саҳрои Кабирдан жануби-ғарбий қисмидаги давлатлар овоз беришда бетараф қолган. Россия, Беларусь, Сурия, Шимолий Корея ва Никарагуа қарши овоз берди.
Резолюция учун 143 давлат, жумладан, АҚШ, Канада, Жанубий Америка давлатларининг аксарияти, Буюк Британия, Европа Иттифоқининг барча давлатлари, Сербия, Черногория, Босния ва Шимолий Македония, Шимолий Африканинг аксарият давлатлари, Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлар овоз берди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорларидан фарқли ўлароқ, Бош Ассамблея резолюциялари мажбурий деб ҳисобланмайди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ушбу ҳужжатнинг “халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низоми ҳимоясига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини” айтди. Унинг сўзларига кўра, резолюцияда “Украинадаги инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўлидаги ҳар қандай саъй-ҳаракатларга путур етказиши мумкин бўлган қарама-қаршилик айблови” мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари референдумлар ўтказилгандан сўнг, Донецк ва Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запороже вилоятлари Россия таркибига кирди.