Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент кўчаларида автомобиль тезлигини пасайтириш тартиби кучга кирдими?

Пойтахт ЙҲХБ Ахборот хизмати мазкур қарор юзасидан маълумот берди.

550views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу тартиб қачондан ишга тушиши ҳақида ЎзАга шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Қ.Худойберганов маълумот берди. 
"Халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессиясида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБнинг пойтахт кўчаларида тезликни камайтириш бўйича таклифи кўриб чиқилди. Мана шу таклифдан кейин депутатлар пойтахт кўчаларида ўрганиб, уни маъқуллади ва сессияга тақдим этилди.
Сессияда эса Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт воситалари тезлиги соатига 50 км. этиб белгиланиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, Кичик халқа йўлида транспорт воситалари ҳаракатланиши тезлиги соатига 60 км. этиб белгиланмоқда", - дейди Худойберганов.
Қайд этилишича, бу фақат пойтахт кўчаларида жорий этилади. Бу ҳақда махсус комиссиянинг қарори қабул қилингач, тезликни камайтириш бўйича тартиб кучга киради
550views0replies
0

Комментарии