• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 октября 2022

Самарқандда 18 ёшли қизнинг жасади каналдан топилди

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

872
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи каналда ёш қизнинг жасади топилганлиги ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 октябрь куни Пастдарғом тумани "Камолот" маҳалласи ҳудудида жойлашган ертешар сув тақсимлаш каналида Самарқанд шаҳрида яшаган 18 ёшли Ю.М. (аёл)нинг мурдаси топилган.

Мазкур ўлим сабабини ва бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси ҳамда тегишли хизмат текширувлари тайинланган, дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш мобайнида видеохабарда кўрсатилган бошқа ҳолатларга ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

872
0