Поиск
RUUZ

Общество

Йил бошидан буён "103" хизматига қарийб 10 млн чақирув келиб тушган

Мурожаатларнинг ярмидан кўпи Фарғона водийси, пойтахт ва Тошкент вилояти аҳолисидан келган.

24views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон бўйича “Тез ёрдам”га жами 9 миллион 662 минг 689 та чақириқ келиб тушиб. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
"Мамлакат бўйича ҳар 1 000 нафар аҳолига ўртача 271 та мурожаат тўғри келди", — деди Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашев.
Тез тиббий ёрдам марказига келиб тушган чақириқлардан 908 минг 592 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинди.
Энг кўп мурожаатлар:
Фарғона вилоятида 1 миллион 123 минг 698 та (11,6 фоиз),
Андижон вилоятида 1 миллион 39 минг 160 та (10,75 фоиз),
Тошкент вилоятида 943 минг 865 та (9,77 фоиз),
Тошкент шаҳрида 939 минг 144 та (9,72 фоиз),
Наманган вилоятида 906 минг 52 та (9,38 фоиз) қайд этилган.
Ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларида ўзбекистонликлардан тез тиббий ёрдамга жами 9 миллион 233 минг 973 та чақириқ келиб тушган эди.
24views0replies
0

Комментарии