Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, бугун, 12 октябрь куни соат 01:30 ларда Оҳангарон шаҳри Оҳунбобоев маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган З.К. хонадонида шаръий никоҳдаги 1989 йилда туғилган турмуш ўртоғи А.Ш.билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан уни кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
З.К.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.