Шаҳрисабз вилоятида икки фуқаро 13 минг 400 долларлик автомобилни қалбаки АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.
Aниқланишича, фуқаролар A.Ж. ва Р.М. М.га тегишли бўлган Cobalt автомашинани қалбаки пул пуллари эвазига сотиб олишга келишиб олишган. Натижада харидорлар автомобил эгасига ҳар бир машина учун 134 дона қалбаки 100 долларлик купюрани беришган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркалари ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш, уларни ўтказиш) ва 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.