Поиск
RUUZ

Общество

Домодедовода Ўзбекистонга қарийб $50 мингни ноқонуний олиб киришга уринган Россия фуқароси ушланди

Божхона кўригидан ўтказилганда, эркак қўлидаги пул миқдорини кам баҳолаб, Россиядан Ўзбекистонга катта миқдорда доллар ва евро олиб чиқиб кетмоқчи бўлган.

162views0replies
0

customs.gov.ru

Москванинг “Домодедово” аэропортида божхоначилар катта ҳажмдаги хорижий валютанинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйди, деб хабар берди Россия Федерал божхона хизмати.
Россия фуқароси чет эл валютасини олиб чиқишга қўйилган вақтинчалик тақиқдан фарқли ўлароқ, Тошкентга 47 минг доллар олиб кирмоқчи бўлган. Бироқ божхона инспекторлари томонидан “яшил” йўлакда у тўхтатилган.
Оғзаки сўров пайтида эркак ўз кўрсатмасида довдираб қолган ва у билан бирга бўлган пул миқдорини кам баҳоламоқчи бўлган. Унинг сўзларига кўра, эркак 6 минг доллар ва 2 минг рублни ёнида олиб юрган. Бироқ инспекторларга салкам 11 минг доллар ва 13 минг рубл тақдим қилган.
Кейинги текшириш чоғида божхоначилар унинг рюкзаги ва ноутбук сумкасидан яна 20 минг доллар, шунингдек, чамадонидан 16 минг евро ва 4 минг рублдан ортиқ пул топган.
Эркакнинг ҳаракатларида Россия Федерацияси ЖКнинг 200.1-моддасида (нақд пулни катта миқдорда контрабанда қилиш) назарда тутилган жиноят аломатлари борлиги маълум бўлган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
162views0replies
0

Комментарии