Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ўйинчоқ пистолет билан "пранк" қилган шахслар ушланди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган фуқаронинг онасига МЖтКнинг тегишли моддаси билан баённома расмийлаштирилди.

180views0replies
0

Видеодан кадр

Юнусобод туманида жойлашган "Шаҳидлар хотираси" хиёбони ҳудудидан оқиб ўтган анҳор олдида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси олдига 17 ёшли У.Н. келиб, ўнг чўнтагидан нарса олаётган вақтида белида турган ўйинчоқ пистолет ерга тушиб кетади. Аммо у ўзини уддабурон ҳисоблаб, атайин инстаграм ва бошқа тармоқлардаги кузатувчиларини кўпайтириш мақсадида “пранк” уюштиради. Буни кўрган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси текшириб кўриш мақсадида ушбу фуқародан пистолетни сўраб олган ва ўйинчоқлигини билгандан сўнг эгасига қайтариб берган.
У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини обрўсизлантиришга уринган. Натижада, асл видеони бузиб, монтаж қилиб тармоқларга тарқатган. Мазкур ҳолатни тасвирга олган М.Ф. ва Н.У.нинг шахси аниқланиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга чақирилган.
"Ўйинчоқ пистолетни олиб, текшириб чиқиб, менга тушунтириш берганларига қарамасдан видеони ярмини ўзимни Instagram саҳифамга жойладим. Бу қилган ишимдан пушаймонман", — деди айбланувчи.
Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлиги тушунтирилди. Шунингдек, Н.У. вояга етмаганлиги сабаб онаси чақиртирилиб, МЖтКнинг 47-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда М.Ф.нинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун туман ИИО ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
180views0replies
0

Комментарии